БУХОРО ВИЛОЯТИДАН БОРГАН ИЛК УМРАЧИЛАР ОНА-ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ
19 феврал 2022 й.
3842 марта ўқилди.
БУХОРО ВИЛОЯТИДАН БОРГАН ИЛК УМРАЧИЛАР ОНА-ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ
7 февраль куни “Умра – 2022” мавсумининг Бухоро вилоятидан борган илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан юртимизга келишди. Уларни уламолар, мутасаддилар, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ вакиллари Когон шахар темир йул вокзалида юқори даражада кутиб олишди.
Зиёратчиларнинг юз-кўзларидан хурсандчилик, тилларидан муборак умра амалини адо этиб, она Ватанга эсон-омон қайтишгани учун шукроналик аримаганига гувоҳ бўлдик. Ушбу имконият яратилганига Ҳақ таолога ҳамдлар айтишиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилишди. Шунингдек, умра амалларини энг юқори шароитларда адо этиш учун барча имкониятларни муҳайё этиб берган Давлатимиз раҳбари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа мутасадди идораларга чексиз миннатдорликлар изҳор этилди.
«орқага