Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат
03 май 2026 й.
81 марта ўқилди.

♿️ Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат

🕌 Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

📅 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда имом-хатиб Ориф домла Тўқсонов иштирок этди.

🗣 Гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган фуқаролар учун мўлжалланган ушбу суҳбат  «Йўллардан тўғри фойдаланиш — одоб ва мусъулиятдир» мавзусига бағишланди.

📚 Суҳбат давомида иштирокчилар ақида, фиқҳ ва ижтимоий ҳаётга оид саволларга атрофлича жавоб олдилар. Барча суҳбатлар малакали сурдо таржимон орқали етказилди ва иштирокчиларга эҳсонлар тарқатилди.

🤲 Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом, мукофотли ва манфаатли қилсин!

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
 

🔗 @NaqshbandUZ 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram