ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ
23 сентябр 2026 й.
811 марта ўқилди.

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида гапириш ва эшитиш имконияти чекланган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди.

📖 Тадбирда масжид имом-хатиби Ориф домла Тўқсанов «Мавлиди шариф- фазилати» мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг ақида, фиқҳ ва диний-ижтимоий масалаларга оид саволларига жавоблар берилди.

🤝 Суҳбат малакали сурдо таржимон иштирокида ташкил этилиб, иштирокчиларнинг тадбирда эркин ва фаол қатнашиши учун зарур шароитлар яратилди.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларимизни бардавом ва самарали қилсин!

✍️ ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

🔗 @NaqshbandUZ 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:21
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram