БУХОРО ВИЛОЯТИДА ОТИНОЙИЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ
20 апрел 2026 й.
271 марта ўқилди.

БУХОРО ВИЛОЯТИДА ОТИНОЙИЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ
ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан 2026 йил 15 апрелдан бошлаб республика миқёсида хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда отинойилар учун “Хотин-қизларни радикал ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш асослари” мавзусида малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 20 апрель куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасининг катта мажлислар залида малака ошириш ўқувлар бошланди.
Семинар-тренинг доирасида иштирокчилар учун қуйидаги ўқув модуллари бўйича машғулотлар ташкил этилди:
– дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили; 
– диний мутаассибликнинг асосий белгилари ва унинг олдини олиш механизмлари; 
– аёлларга хос фиқҳий масалалар (ҳудудлардаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда); 
– отинойиларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўллари; 
– Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати;
– аҳоли ўртасидаги бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг ўрни. 
Семинар машғулотларида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ўқув-услубий бўлими бошлиғи С. Эгамбердиев, Дин ишлари бўйича қўмита Бухоро вилояти бошқармаси эксперти Э. Қудратов, БДТУ профессори Э. Зоиров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили ўринбосари О. Авезов, Мир Араб ислом таълим муассасаси мудири Ж. Сабуров, Жўйбори Калон ислом таълим муассасаси мудираси О. Шарипова ҳамда ИИБ Терроризга қарши курашиш бошқармаси капитани Ҳ. Ҳайитовалар маърузалари билан иштирок этишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram