МАҚСАДИМИЗ – АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА ЭРИШИШ!
12 июн 2024 й.
«орқага
215 марта ўқилди.
МАҚСАДИМИЗ – АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА ЭРИШИШ!
Шу кунларда Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини адо этишга тайёргарлик кўраётган зиёратчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги таниқли уламолар, имом домлалар, элликбошилар, отинойилар ва шифокорлар томонидан маърифий суҳбатлар узлуксиз давом эттирилмоқда.
Мулоқотларда Муфтий ҳазратлари бўлғуси ҳожиларга қилажак ҳажлари мабрур бўлиши учун ҳам руҳан, ҳам жисмонан ҳозирлик кўриш, муборак масканларда қалбимизда меҳрибон Роббимиз ва Унинг ҳақ пайғамбари Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат жўш урмоғи, бунинг учун тилимиз фақат зикру саловот билан нам бўлиши, фарз, вожиблар билан бирга суннатларга ҳам амал қилиш, вақтни ғанимат билиш, сафарда бўладиган баъзи машаққатларга сабр ҳамда Раҳмоннинг меҳмони бўлишдек шарафга лойиқ бўлганларига шукроналар келтириш кераклигини алоҳида таъкидладилар.
Аёл зиёратчилар учун ҳам отинойилар томонидан алоҳида суҳбатлар ташкил этилиб, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш, ибодату зикрлар, яхши амалларни кўпайтириш ва аёлларга хос масалалар ҳақида мавъизалар қилинмоқда. Суҳбат давомида ҳар бир зиёратчи яқинлари, она юрт ҳаққига кўп дуолар қилиш зарурлигини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб бердилар.
Учрашувлар асносида зиёратчилар ўзларини қизиқтирган диний саволларига жавоблар олишмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати