Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат
27 ноябр 2025 й.
756 марта ўқилди.

 ♿️ Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат


🕌 Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

📅 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда имом-хатиб Ориф домла Тўқсонов иштирок этди.

🗣 Гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган фуқаролар учун мўлжалланган ушбу суҳбат «Ғийбатдан сақланайлик» мавзусига бағишланди.

📚 Суҳбат давомида иштирокчилар ақида, фиқҳ ва ижтимоий ҳаётга оид саволларга атрофлича жавоб олдилар. Барча суҳбатлар малакали сурдо таржимон орқали етказилди.

🎁 Тадбир якунида иштирокчиларга ҳомийлар кўмагида ҳадиялар улашилди.

🤲 Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом, мукофотли ва манфаатли қилсин!

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:44
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram