“ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ” МАСЖИДИНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
03 июл 2023 й.
210 марта ўқилди.

“ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ” МАСЖИДИНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
Янги масжид қуриш, мавжудларини обод этиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардан саналади.
Бугун, 3 июль куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманига қарашли масжидларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. 
Мана шундай бунёдкорлик ишлари сирасига шу кунларда барпо этилаётган Жондор туманидаги “Қутайба ибн Муслим” жомеъ масжидини мисол келтириш мумкин. Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қайта қурилаётган бу мухташам масжид ўзининг меъморий компазицияси билан алоҳида ажралиб туради. Масжид учун тайёрланган лойиҳага кўра, ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган. 
Куни кеча вилоят бош имоми Жобир домла Элов ҳам ушбу мухташам масжидда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб ижобий фикр ва таклифларини бериб ўтганди. 
Йигирма сотихдан ортиқ майдонда қурилаётган янги масжид 6000 кишини сиғдира оладиган катта хонақоҳ, таҳоратхона, аёллар учун намозхона, қўшимча маъмурий хоналардан иборат бўлиши режалаштирилган. Аҳамиятлиси, масжид ҳовлисида замонавий автотураргоҳ барпо этиш кўзда тутилган. Масжиднинг катта автомагистраль бўйида жойлашганлиги йўловчи ва сайёҳларнинг йўл-йўлакай ибодатларини адо этишларига ҳам қулайлик яратади.
Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилган. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда.
Вилоят раҳбари масжиднинг янги лойиҳасини кўздан кечириб,  қурилиш ишларини амалга ошириш жараёнида дуч келинаётган муаммолар билан қизиқди. Уларни ҳал қилиш бўйича масъулларга зарур кўрсатмалар берди. Эзгу тилаклар билдирилиб, мамлакатимизда тинч-осойишта, фаровон ҳаёт бардавомлиги учун дуога қўл очилди.

 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 

Матбуот хизмати 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram