“Анжир Фағнавий” зиёратгоҳида
13 сентябр 2023 й.
1106 марта ўқилди.

 🕌Вобкент туманида жойлашган “Анжир Фағнавий” зиёратгоҳида  шарқона, миллий услубда лойиҳаланган икки қаватли янги масжид қурилиши бошланди. 


✅Лойиҳага кўра масжид сиғими 3000 намозхонга мўлжалланган бўлиб, кутубхона, музей, омборхона, маъмурий бинолар ҳамда эркак ва аёлларга мўлжалланган 70 кишилик таҳоратхоналар қурилиши мўлжалланган. 

🟢Қурилиш ишлари, масжид хисоб-рақамидаги маблағ ҳамда саҳоватпеша азиз инсонлар томонидан амалга оширилмоқда. 

☝️Эслатма ўрнида, “Анжир Фағнавий” зиёратгоҳида “Силсилаи шариф”даги ўн иккинчи ҳалқанинг пири муршиди, буюк тарбиячи, аллома, валиюллоҳ Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий қадамжолари қўним топган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram