Рамазон — меҳр ва саховат ойи: Бухорода эҳтиёжманд оилаларга кенг кўламли хайрия тадбирлари ўтказилмоқда
21 феврал 2026 й.
759 марта ўқилди.
#Саховат
Рамазон — меҳр ва саховат ойи: Бухорода эҳтиёжманд оилаларга кенг кўламли хайрия тадбирлари ўтказилмоқда
Бухоро вилояти вакиллиги тизимида муборак Рамазон ойи муносабати билан “Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” ғояси асосида кенг қамровли маънавий-маърифий ҳамда хайр-саховат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Муборак ой давомида кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, зарурий рўзғор анжомлари ва моддий ёрдамлар етказилмоқда.
Шунингдек, вилоятнинг барча ҳудудларида эҳтиёжманд оилалар учун ифторлик дастурхонлари ташкил этилиб, Рамазон ойига хос меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳити янада мустаҳкамланмоқда.
Саховатпеша юртдошлар, тадбиркорлар ва фаол жамоатчилик вакиллари ҳам мазкур хайрли ташаббусларда фаол иштирок этиб, эҳтиёжманд инсонларни қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Рамазон ойида амалга оширилаётган бундай савобли ишлар жамиятда ҳамжиҳатликни кучайтириш, инсонпарварлик ва саховат фазилатларини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
✍️ ЎМИ БВВ матбуот хизмати
🔗 @NaqshbandUZ
«орқага

















