МУАЗЗИНЛАР БЕЛЛАШУВИ МУСОБАҚАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЯКУНИГА ЕТДИ
17 ноябр 2021 й.
2368 марта ўқилди.
МУАЗЗИНЛАР БЕЛЛАШУВИ МУСОБАҚАСИНИНГ
ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЯКУНИГА ЕТДИ
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Бухоро вилоят вакиллиги тасарруфидаги жомеъ масжидларида азон чақириғини тартибга солиш, хатоларини тўғрилаш ҳамда қироатини яхшилаш бўйича ўтказилаётган “Муаззинлар беллашуви” мусобақасининг вилоят босқичи якунига етди.
Ушбу байрамона тадбирда барчамиз, нафақат вилоятимизнинг энг зўр муаззинлари билан танишиш, балки "Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси" фахрий доктори, шу билан биргаликда, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг "Қуръони Карим ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири, устоз - Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли билан учрашиш бахтига сазовор бўлдик.
“Муаззинлар беллашуви” мусобақасининг финал босқичига 15 киши иштирок этди. Ушбу беллашувда:
Биринчи ўринни – Ғиждувон туман муаззини Умиджон Сафаров;
Иккинчи ўринни – Когон туман муаззини Қахрамон Шамсиддинов;
Учинчи ўринни – Бухоро шаҳар муаззини Мусожон Вохидовлар эгалладилар.
Мусобақа иштирокчилари ва ғолиблари диплом ҳамда эсдалик совринлари билан тақдирландилар.
Ушбу байрамона тадбир сўнгида улуғ устозларимиз ва қориларимиз томонидан Юртимиз, халқимиз ҳаққига хайрли дуолар қилинди. Аллоҳ тинчлигимизни бардавом айлаб, самовий ва арозий офатларидан паноҳида асрасин!
ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
«орқага