МУРУВВАТ КАРВОНИ БУХОРОДА
11 ноябр 2018 й.
1567 марта ўқилди.

 
МУРУВВАТ КАРВОНИ БУХОРОДА
 
Аллоҳ таоло ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик инсонга бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир. Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, сахийлик халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келаётган гўзал фазилат ҳамдир. Хайр-саховат, сахийлик инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарининг мустаҳкамланишига, ўзаро ҳурмат ва тотувликнинг ортишига хизмат қилади.
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан халқимизнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини бироз бўлсада аритиш, дилларига хушнудлик олиб кириш мақсадида кўплаб хайрия ишлари олиб борилмоқда. 
Ана шундай хайрия ишлардан яна бири Бухоро шаҳар Паризод мажмуасида бўлиб ўтди. “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан имконияти чекланган ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари ва диний-маърифий адабиётлар тарқатилди. Ушбу мурувват туҳфалари орасида “Ҳазрати Қусам ибн Аббос”, сингари диний-маърифий китоби, ногиронлик аравачалари ҳамда шакар ва ўсимлик ёғ кабиларнинг бўлиши ўксик қалбларга  қувонч улашади, албатта.

ЎМИ Бухоро вилояти вакилигги

 Матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram