“Хўжа Каъбул Ахбор Вали” жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйилди
16 феврал 2026 й.
808 марта ўқилди.
🕌 “Хўжа Каъбул Ахбор Вали” жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйилди
🔸 15 февраль куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган “Хўжа Каъбул Ахбор Вали” жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
🟢 Ушбу хайрли тадбирда Бухоро вилояти бош имом-хатиби Ж. Элов, О. Амонов, Х. Асадов, Х. Одилов, А. Тўқов, шунингдек маҳалла фуқаролари ва саховатли ҳомийлар иштирок этдилар.
🏗 Янги масжид хонақо ва кенг ҳовлиси билан биргаликда 1000 нафардан зиёд намозхонни сиғдириш имкониятига эга бўлиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида муҳташам гумбаз, замонавий таҳоратхоналар, маъмурий бинолар, янги дарвоза, автотураргоҳ ҳамда кўркам яшил ҳудудлар барпо этилади.
💧 Шунингдек, масжид ҳудудидаги тарихий ҳовуз ва қадимий қудуқни реставрация қилиш ишлари ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.
🤲 Бошланган ушбу хайрли ва савобли ишга Аллоҳ таоло омад ва барака ато этсин. Ҳисса қўшаётган барча инсонлардан Роббимиз рози бўлсин.
ЎМИБВВ Матбуот хизмати
🔗 @NaqshbandUZ
«орқага

















