Отинойилар учун ўқув-семинари ташкил этилди
18 июн 2021 й.
139 марта ўқилди.

Отинойилар учун ўқув-семинари ташкил этилди

 

Отин — аёл-қизлар ўқитувчиси, дин ва шариат билимдони, шунингдек, аёллар ўртасидаги диний маросимларга бошчилик қиладиган, халқ орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган кайвони аёл. Ҳатто “отин” сўзи маърифатпарвар аёлларни ҳурматлаб, исмига қўшиб ҳам айтилган. Улар Қуръони карим қироати, тафсир, пайғамбарлар тарихи, халқ оғзаки ижодини яхши билишган. Бугунги кунда отинойиларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган. Улар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жамиятимиз маънавий, диний ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозим.

Шу мақсадда отинойилар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг билимларини ошириб бориш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда. 

Ана шундай ўқув-семинарларнинг навбатдагиси Бухоро вилояти мусиқали драма театрида Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Дин ишлари қўмитаси вилоят бошқармаси томонидан ўтказилди.

Тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, Эркин Мажидов юртимизда диний соҳада олиб борилаётган кенг ислоҳатлар ва бунда отинойиларнинг вазифалари тўғрисида гапириб, ҳозирги кунда иш тизимини йўлга қўйишдаги камчиликлар, аёлларга оид ижтимоий масалалар ечимини ҳал этишда отинойилар масъулиятининг кенгайиши, бунда уларнинг билим салоҳиятларини ривожлантиришда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Юртимиздаги тинчлик, хотиржамликни қадрига етиш, ҳозирги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни кенг халқ оммасига етказиш ҳамда отинойиларнинг олдида турган долзарб вазифалар, эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатларга урғу берилди.

Бир кунлик ўқув давомида вилоятда юритиб келаётган барча туман(шаҳар)отинойилари иштирок этиб, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, дин ва давлат муносабатлари, хотин-қизлар орасида ақидапарастликка берилишнинг ижтимоий-психологик сабаблари ва мавжуд муаммолар борасида фикр алмашиниб, таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

“Жамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги вазифалари”,“Бузғунчи оқимлар: Уларнинг мақсадлари ва тарғибот йўллари”, “Ўзбекистонда янги уйғониш–Учинчи Ренессанс даврида аёл маърифатининг моҳияти”, “Маънавий-маърифий тарбияга муҳтож оилалар (мутаассиб хотин-қизлар, ёшлар) билан ишлаш” каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларини олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатилди.

Семинарда савол-жавоб, дебат усулларидан кенг фойдаланилди. Отинойиларнинг мавжуд муаммолар юзасидан берган саволларига жавоблар берилди, фикр-мулоҳаза ва таклифлари эшитилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:31
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram