РАМАЗОН – ЭЗГУЛИК ВА ЯХШИЛИК ОЙИ
20 феврал 2026 й.
785 марта ўқилди.

🌙 РАМАЗОН – ЭЗГУЛИК ВА ЯХШИЛИК ОЙИ

 

(Вилоят бош имомининг ташрифи)

 


📍 Рамазони шариф арафасида Бухоро шаҳрида янгитдан қайта қурилган “Сайфиддин Бохарзий” жоме масжидининг фойдаланишга топширилиши аҳли диёр учун муносиб туҳфа бўлди. Ушбу қутлуғ масканнинг очилиши муборак ой остонасида юртдошларимиз қалбига янада шукрона ва сурур бағишлади.

Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов мазкур масжидга ташриф буюриб, жума намозини жамоат билан адо этдилар.

🗣 Жума маърузасида Рамазон ойининг улуғ фазилатлари, унинг тақво, сабр-қаноат, меҳр-мурувват ва саховат ойи экани ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, ушбу муборак ой инсон қалбини поклаб, жамиятда ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва биродарлик муҳитини мустаҳкамлаши алоҳида таъкидланди.

🔑 Таъкидланганидек, масжидлар — маънавият ва маърифат маскани, эзгулик ва яхшиликнинг доимий тарғиботчиси ҳисобланади. Айниқса, Рамазон ойида масжидларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти янада ортиб, мўмин-мусулмонларни яхшиликка, саҳоватга ва ибодатга чорлайди.

🤲 Маъруза якунида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, Рамазон ойининг баракаси ва раҳмати барчамизга насиб этиши ҳаққига дуолар қилинди. Шунингдек, масжид қурилишида беминнат ҳисса қўшган саховатпеша инсонларга миннатдорлик изҳор этилди.
 

✍️ ЎМИ БВВ матбуот хизмати

 

🔗 @NaqshbandUZ 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:56
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram