Самарқандда ўтказилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти” ва “Тасаввуфнинг вазифалари тариқат ва шариат” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди
30 октябр 2020 й.
1583 марта ўқилди.

 
Самарқандда ўтказилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти” ва “Тасаввуфнинг вазифалари тариқат ва шариат” 
мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди 
 
Жорий йил 29-30 октябр кунлари Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти” ва “Тасаввуфнинг вазифалари тариқат ва шариат” мавзуларидаги ўқув семинарида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти тасарруфида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ малакали имом хатибларимиз иштирок этишди. Ўқув семинари Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд ва Бухоро вилояти вакиллиги, Ҳадис илми олий мактаби ва Мир Араб олий мадрасаси ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, ушбу анжуман икки кун - 2020 йил 29-30 октябрь кунлари ўтказилди.
Диний соҳа ходимлари эрта тонгдан муҳаддислар султони Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиб, ул зот ҳаққига Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг диний соҳа ходимлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Марказ директори Ш.Зиёдов марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар билан таништириб, эришилган ютуқлар хусусида маълумот берди. Шундан сўнг марказда ташкил этилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти” ўқув-семинарига қатнашишди. Ўқув семинарида Абу Мансур Мотуридий илмий мероси ва ҳозирги кундаги аҳамияти, калом илми ривожига Мовароуннаҳрлик алломаларнинг қўшган ҳиссаси, “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг дунё миқёсида ва Ўзбекистонда ўрганилганлик даражаси, Бухородаги Саффорийлар оиласининг Мовароуннаҳрда калом илми ривожига қўшган ҳиссаси, тасаввуф илмий истилоҳлари, Марказий Осиё тасаввуфи ва мотуридия эътиқоди, Тасаввуфнинг исломий асослари: Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобийлар ва тобеинлар даврларида тасаввуф каби мавзуларда олимларнинг маъурузалари тингланиб, илмий суҳбатлар ўтказилди. Ўқув семинарда ЎМИ Бухоро вилояти бош имом хатиби Ж.Элов томонларидан "Сохта тариқатчиликнинг олдини олишда имом-хатибларнинг ўрни" тўғрисида маруза қилинди. Семинар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили З.Эшонқулов “Сохта тариқатчиликнинг салбий оқибатлари”, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов “Абу Мансур Мотуридий илмий мероси ва хозирги кундаги аҳамияти”,  Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Юлдашходжаев “Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик” мавзусида, Олий ва ўрта махсус мадраса ўқитувчилари А.Маҳмудов “Марказий Осиё тасаввуфи ва мотуридия эътиқоди”, А.Мағфурий “Тасаввуфнинг исломий асослари: Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобийлар ва тобеинлар даврларида тасаввуф” ва А.Болтаев “Тасаввуф илмий истилоҳлари” каби мавзуларда маъруза билан иштирок этишди.
 Шундан сўнг ўқув-семинар иштирокчилари Самарқанд вилоятидаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар ва диққатга сазовор жойларга (Имом Абу Мансур Мотуридий мақбараси, “Ҳадис” илми мактаби, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Регистон мажмуаси, Шохи Зинда мажмуаси, Биринчи Президентимиз мақбараси) амалга оширилаётган ишлар билан танишишди. 
 Ташрифнинг иккинчи кунида яъни жума куни Самарқанд вилоятининг жоме масжидларида Бухоро вилоятидан келган расмий дин вакиллари жума намозида Сохта тариқатчилик бўйича намозхонларга маъруза қилишди ҳамда намозни адо этиб бердилар. 

ЎМИ Бухоро вилояти вакили

Матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram