“САЙФИДДИН БОХАРЗИЙ” ЖОМЕЪ МАСЖИДИНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
16 октябр 2023 й.
5469 марта ўқилди.

 “САЙФИДДИН БОХАРЗИЙ” ЖОМЕЪ МАСЖИДИНИНГ
БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ 


🔸Бухоро шаҳар “Шарқ 2” мавзесида жойлашган “Сайфиддин Бохарзий” жомеъ масжидининг қурилиш ишлари давом этмоқда.

✅Масжид  шарқона, миллий услубда лойиҳаланган бўлиб, 2000 намозхонга мўлжалланган. 

🔸Лойиҳага кўра, кутубхона, омборхона, 100 кишилик таҳоратхона, маъмурий бинолар, баланд гумбазлар, киришда пештоқли дарвозалар қурилиши мўлжалланмоқда.

🟢Шунингдек, мажмуада автотураргоҳ, ҳовуз ва яшил боғларнинг барпо этилиши режалаштирилган. 

🤲Ҳақ таоло ушбу жоме масжидни тезроқ қад ростлашини насиб этиб, мўмин-мусулмон халқимизга Қиёматга қадар хизмат қилишини насиб айласин.

☝️Эслатма ўрнида,  ушбу манзилда Мусулмон Шарқида Шайх ул-олам − Оламнинг шайхи номи билан донг таратган кубравия тариқати намояндаси, улуғ авлиё, нуктадон олим, етук воиз Сайфиддин Бохарзийнинг (1190-1261) қадамжоси қўним топган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:29
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram