БУХОРО ВИЛОЯТИ ПЕШКУ ТУМАНИДА ВИЛОЯТ БОШ ИМОМ-ХАТИБИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
23 январ 2025 й.
«орқага
79 марта ўқилди.
БУХОРО ВИЛОЯТИ ПЕШКУ ТУМАНИДА ВИЛОЯТ БОШ ИМОМ-ХАТИБИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг 2024 йилнинг 12 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши йиғилишида ҳожиларнинг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасидаги кўрсатмасига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси 2025 йил 23 январь куни Бухоро вилояти Пешкў туманида ўтказилди.
Шу куни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов раҳбарлигида Пешку туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиб, имом-ноиб, маҳалла домлалари, отинойилар, мутаваллилар ва нуроний отахонлар иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Сайёр йиғилиш давомида барча имом-хатиб ва имом-ноиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиши, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш кабиларни алоҳида таъкидланди. Шундан сўнг 8 та масжид имом-хатиблари маҳалла нуронийлари билан ўзларига бириктирилган 37 та маҳаллага чиқишди.
Шу куннинг ўзида сайёр қабул иштирокчилари 80 дан ошиқ хонадон ҳолидан хабар олдилар. Жумладан, “Садр” маҳалласида яшовчи юз ёшни қаршилаган меҳнат фахрийси Иброҳим бобо Тоҳировни зиёрат қилдилар. Сўнгра “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони, тадбиркор Барчиной Авезова ҳамда моддий кўмакка мухтожлар, ижтимоий кўмакка муҳтожларнинг хонадонларидан хабар олиниб, маънавий-маърифий суҳбатлар уюштирилди ва ҳомийлар иштирокида моддий жиҳатдан кўмаклар берилди.
Шунингдек, Вилоят бош имоми раҳбарлигида ҳамда Пешку туман имом-хатиблари иштирокида “Мустақиллик” маҳалласидаги 2024 йил замонавий лойиҳалар асосида қурилган 130 ўринли “Махтобой” мактабгача таълим масканида ватанимиз келажаги бўлмиш жажжи болалар билан учрашиб, уларга хурсандчилик улашилди. Сўнгра, “Янги бозор” маҳалласида жойлашган “TJS МED” шифохонсида даволанаётган беморлардан кўнгил сўралди, даволаниш ва дори-дармон учун моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Куннинг иккинчи қисмида вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов, тумандаги Хўжа Рушнои жоме масжидида, туман имом хатиблари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб, йиғилган қавмга “Тинчлик неъмати”, “Шукроналик”, “Ўзаро ҳамжиҳатлик”, “Оила муқаддаслиги”, “Ҳусни хулқ”, “Қўшничилик одоблари”, “Мазҳабга эргашиш ва ёт ғоялар таъсиридан сақланиш” каби мавзуларда маъвиза қилдилар ва кенг жамоат иштирокида юртимиз ҳаққига дуои хайрлар сўралди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати