ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги тизмидаги масжидларнинг мутаваллилари учун ўқув семинари ташкил этилди
19 декабр 2024 й.
20 марта ўқилди.

 ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги тизмидаги масжидларнинг мутаваллилари учун ўқув семинари ташкил этилди

•  Бугун Мир Араб олий мадрасаси катта мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Молиявий назорат ва таҳлил бўлими мутахассиси Ойбек Хушвақов иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

•  Тадбирда Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Бухоро вилояти вакиллик ходимлари ҳамда тизимда фаолият юритиб келаётган масжидларнинг молиявий масалалари бўйича масъул ходимлари (мутаваллилари) иштирок этишди

•  Мазкур тадбирда Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов юртимизда диний соҳада яратилаётган кенг ислоҳотлардан унумли фойдаланиш, тизим фаолиятини замон андозаларига мувофиқлаштириш юзасидан кўрсатма ҳамда тавсиялар берди.

•  Шунингдек, Ойбек Хушвақов масжидларда иш юритиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ҳамда соҳадаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар бериб ўтди.

✍️ ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram