БУХОРО ВИЛОЯТИДА ОТИНОЙИЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
21 апрел 2026 й.
278 марта ўқилди.
БУХОРО ВИЛОЯТИДА ОТИНОЙИЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ
ЎҚУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан 2026 йил 15 апрелдан бошлаб республика миқёсида хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда отинойилар учун “Хотин-қизларни радикал ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш асослари” мавзусида малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 21 апрель куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасининг катта мажлислар залида навбатдаги малака ошириш ўқувлари бўлиб ўтди.
Семинар-тренинг доирасида иштирокчилар учун қуйидаги ўқув модуллари бўйича машғулотлар ташкил этилди:
– ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш: муаммо ва ечимлар;
– радикал диний қарашлар таъсирига тушган шахсларни реаблитация қилишнинг асосий механизмлари;
– ислом динининг асосий қадриятлари;
– отинойиларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўллари;
– аҳоли ўртасидаги бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг ўрни.
Семинар машғулотларида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ўқув-услубий бўлими бошлиғи С. Эгамбердиев, Дин ишлари бўйича қўмита Бухоро вилояти бошқармаси эксперти Э. Қудратов, БДТУ профессори Э. Зоиров, Жўйбори Калон ислом таълим муассасаси мудираси О. Шарипова ҳамда “Моҳитобон” масжиди имом-хатиби А. Ашуровлар маърузалари билан иштирок этишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқага


















