ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНИБ, ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ
12 июн 2024 й.
239 марта ўқилди.

ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНИБ, ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ
Саудия Арабистонидаги хизмат сафари чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Саудия Арабистонидаги элчи Нодиржон Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний каби мутасаддилар томонидан Макка шаҳрида зиёратчилар истиқомат қилаётган “Al-Ayyam Elite”, “Abraj al-Dana”, “Dali Hotel”, “Open Hotel”, “Shueae Hotel”, “Najm Al Saad” ва “Aed Al Saha” меҳмонхоналаридаги шарт-шароитлар батафсил ўрганилди. 
Танишиш давомида зиёратчиларга кўрсатилаётган хизматлар даражаси, хоналар шинам ва озодалиги, жойлашган ўринлар, ошхоналарнинг сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, транспорт хизматларининг узлуксизлигига алоҳида эътибор қаратилди. 
Соҳа раҳбарлари ҳар бир меҳмонхонада ташкил этилган тиббиёт марказларида бўлиб, зиёратчиларнинг ҳажни адо этишга жисмонан тайёрлик жараёнлари, тиббий кўриклар ва дори-дармонларни кўздан кечириб, уларнинг соғлигига алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берди.
Ўрганишлар чоғида ҳамюртларимиз билан суҳбат қилиб, ибодатларни бекаму кўст адо этишлари учун ҳозирланган қулайликлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади. Мулоқотларда бўлғуси ҳожиларимиз Давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборидан бениҳоя шод эканлари, мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилгани, барча имкониятлар муҳайё қилинганини эътироф этдилар. Юртдошларимиз ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида ҳар қадамда ҳукуматимизнинг кўмагини дилдан ҳис этаётганларини изҳор этишди. Айниқса, Юртбошимизнинг телефон орқали ҳожилар ҳолидан хабар олганлари уларни чексиз қувонтирганини таъкидлаш баробарида улар табаррук манзилларда эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишларини билдиришди.    
 Учрашувларда ҳажга оид масалаларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвоси ва тавсияларига яқдил амал қилиниши таъкидланди.
Якунда соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига жиддий топшириқ ва муҳим тавсиялар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram