Спорт — соғлом турмуш кафолати
30 июл 2026 й.
250 марта ўқилди.

 Спорт — соғлом турмуш кафолати

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Бухоро вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари ўртасида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Мазкур мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад диний соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ҳамда улар ўртасида дўстона муносабат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Мусобақада Бухоро вилоятининг турли ҳудудларидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари иштирок этиб, стол тенниси бўйича ўз маҳоратларини намоён этдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар чаққонлик, тезкорлик ва спорт маҳоратини намойиш этиб, ғолиблик учун муносиб тарзда кураш олиб бордилар. Беллашувлар давомида иштирокчилар нафақат спортдаги қобилиятларини синовдан ўтказдилар, балки ўзаро дўстлик ва ҳурмат муҳитини ҳам шакллантирдилар.
Мусобақа якунига кўра совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:
🥇 1-ўрин — Қоракўл тумани «Бозорхўжа» жоме масжиди имом ноиби Абдулло домла Авезов;
🥈 2-ўрин — Бухоро шаҳар «Волидайи Абдулазизхон» масжиди имом ноиби Абдувоҳид домла Акрамов;
🥉 3-ўрин — Пешку тумани «Хўжа Пешку» жоме масжиди имом ноиби Саддам домла Бобоқулов.
Ғолиблар ва совриндорлар мусобақада кўрсатган муносиб натижалари учун муносиб тақдирланди. Уларга эсдалик совғалари Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Отабек домла Авезов томонидан тантанали равишда топширилди.
Спорт инсон саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга, ирода, сабр-тоқат, интилиш ва жамоавийлик каби фазилатларни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақаларининг мунтазам ташкил этиб борилиши соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилади.
Мусобақа якунида барча иштирокчиларга фаоллиги учун миннатдорлик билдирилиб, ғолиб ва совриндорларга келгуси спорт беллашувларида ҳам янги зафарлар тилаб қолинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:28
Пешин: 13:10
Аср: 17:20
Шом: 19:05
Хуфтон: 20:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram