Бухоро шаҳрида таровеҳ намози шукуҳи
31 май 2019 й.
1428 марта ўқилди.

 Бухоро шаҳрида таровеҳ намози шукуҳи

30 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Абдулҳаким қори Бухоро вилоятига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Бухоро шаҳридаги "Масжиди Калон" жомеъ масжиди таровеҳ намозида қатнашдилар. Ушбу таровеҳ намозида ЎМИ Бухоро вилояти вакили Жобир Элов ҳамда кўплаб дин соха ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Абдулҳаким қори Рамазон ойи – бу бизнинг  хозирги ҳолатимизни ўзгартиришга, амалдаги савоб ишларимизни кўпайтиришга, ёмон ҳатти-ҳаракатларни қилишдан чекланишга, ўз иймонини кучайтиришга, Аллоҳга яқин бўлишга бир имкониятдир дея таровеҳ намози қатнашчиларига маъруза қилди. 
Шунингдек, ўз маърузалари давомида бугунги кунда давлатимиз томонидан намозхонлар учун яратилаётган қулайликлар, янгидан янги қурилаётган масжидлар, зиёратгоҳларда олиб борилаётган ободончиликлар ҳақида айтиб ўтилди.
 Намоз сўнгида, юртимиз тинчлиги, халқимиз ҳаёти фаровонлиги ҳамда динимиз ривожини тилаб дуога қўл очилди.

ЎМИ Бухоро вилояти Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram