Индонезия Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Ирфон Юсуф бошчилигидаги делегация Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
09 сентябр 2026 й.
347 марта ўқилди.

 #халқаро_алоқалар

7–8 сентабрь кунлари Индонезия Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Ирфон Юсуф бошчилигидаги делегация Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонларни темир йўл вокзалида вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров, Азизбек Қаландаров бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олди.
Ҳоким ўринбосари Б.Шаҳриёров, А.Қаландаров туризм бошқармаси бошлиғи Акмалжон Ражабов ва бош имом-хатиб Жобир домла Элов иштирокидаги учрашувда Бухоронинг ислом цивилизацияси тарихидаги ўрни, муқаддас қадамжолар ва алломалар меросини тарғиб қилиш, зиёратчилар оқимини ошириш ҳамда янги зиёрат туризми йўналишларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси ва Бухоронинг тарихий марказлари билан танишиб, шаҳарнинг зиёрат туризми салоҳияти ҳақида маълумот олди.
Ташриф — Бухоро ва Индонезия ўртасидаги зиёрат туризми, диний-маърифий ҳамда маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

ЎМИ  Бухоро вилояти вакиллиги Ахборот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram