ИСЛОМ ТАМАДДУНИ НАМОЯНДАЛАРИ ХИЁБОНИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА
23 апрел 2025 й.
145 марта ўқилди.

 ИСЛОМ ТАМАДДУНИ НАМОЯНДАЛАРИ ХИЁБОНИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

"Сайфиддин Бохарзий" маҳалласида жойлашган зиёратгоҳ ҳудудида "Ислом тамаддуни намояндалари" хиёбони барпо этилаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Мазкур хиёбонда ислом дини намоёндалари Абу Ҳавс Кабир, Абу Бакр Калободий, Мустамлий Бухорий, Ҳазрат Поянда Муҳаммадшоҳ Ахсавий (Файзобод) каби етук алломаларнинг мемориаллари, масжид биноси, таҳоратхона, ҳунармандчилик маркази, меҳмонхона, кутубхона, анжуманлар зали каби объектлар барпо этилиши кўзда тутилган.
Дастлабки босқичда 2 000 нафар намозхонга мўлжалланган масжид биноси ва таҳоратхона қуриш ишлари давом этмоқда.
“Фамилй Парк” қурилиш компанияси томонидан амалга оширилаётган ушбу масжид архитектурасида Сайфиддин Бохарзий ҳамда Баёнқулихон мақбараларидан андоза олинган бўлиб, масжид икки тарихий иншоот билан уйғун равишда бунёд этилмоқда.
Ботир Зарипов ушбу манзилда бўлиб, икки минг ўринли масжид биноси, таҳоратхона ва хиёбон маъмурий қисми, шунингдек, тамаддун маркази қурилиш ишларининг бориши билан танишди.
Мажмуа лойиҳасини яна бир бор кўздан кечирди.
— Ушбу хиёбон зиёратчилар учун муҳим ташриф манзилларидан бири бўлади. Шу боис мажмуа  мукаммал тарзда бўлиши керак, - деди вилоят раҳбари.
Шунингдек, Ботир Зарипов Сайфиддин Бохарзий мақбараси атрофини ободонлаштириш, хиёбондаги қурилиш ишларини жадаллаштириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Бошланган эзгу ишларнинг хайру баракасини сўраб, дуолар қилинди.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram