Ташриф
26 апрел 2024 й.
4212 марта ўқилди.

Ташриф

Хабар берганимиздек Жобир домла Элов  “Имом Бухорий” масжидига жума намози асносида ташриф буюриб, жомега йиғилган масжид аҳлига маърифий суҳбат қилиб бердилар.

Мавъизада, “Дуоси ижобат зот – Саъид ибн Зайд” ҳақида, у кишининг кўпчилик мусулмонлар, яъни, катта жамоа билан бирга бўлгани, бу улуғ саҳобийнинг ҳаёти, ихтилофларга тушмаслик, бирдамлик, фирқаларга бўлинмаслик жаннатга йўл экани ҳақидаги ёрқин намуналари ҳақида маълумотлар келтирилди.
 
Шунингдек, динимиз ривожи учун жон фидо қилган йўлчи юлдузлар-саҳобаларга эргашиб динимиз ҳукмларини тўғри тушуниб, шариатда мустақим бўлишлари ҳақида тавсиялар бериб ўтилди.

Маъруза сўнгида, Юрт тинчлиги, эл равнақи, халқ фаровонлиги, дин қуввати ва ислом уммати ҳақига дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram