РАМАЗОН ОЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА
15 феврал 2026 й.
794 марта ўқилди.

🌙 РАМАЗОН ОЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда 2026 йил 14–15 февраль кунлари муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш мақсадида кенг кўламли ҳашар ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

🕌 Масжидлар ҳудуди ободонлаштирилиб, намозхонлар учун қулай ва покиза шароитлар яратилмоқда.

🧹 Ҳовли ва ички хоналар тозаланиб, гулзорлар тартибга келтирилмоқда.

💧 Таҳоратхоналар ва ёритиш тизимлари кўздан кечирилиб, зарур таъмир ишлари амалга оширилмоқда.

Бу хайрли ишлар —юртдошларимизнинг Рамазон ойини пок ният, пок муҳит ва пок қалб билан кутиб олишга бўлган саъй-ҳаракатларининг ёрқин ифодасидир.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни ушбу муборак ойга соғ-саломат етказсин ва қилинган хизматларни ажру савобларга мушарраф айласин!

🔗 @NaqshbandUZ 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:56
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram