ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
18 июл 2020 й.
«орқага
1179 марта ўқилди.
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги жамоаси бир неча йиллар давомида вилоят масжидларида имом-хатиб ҳамда вилоят бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган Нуруллаев Мансур Азимовичнинг вафоти муносабати билан унинг оиласига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган имом домланинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги жамоаси номидан марҳум Мансур домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги