Узоқ кутилган қувончли хабар
03 июн 2022 й.
723 марта ўқилди.

 

 

 Узоқ кутилган қувончли хабар 

Яратганга шукрлар бўлсинким узоқ вақт кутилган қувончли хабарни эшитиб барча исломий диёрлар қатори қатори бизнинг Юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳам ушбу хабардан беҳад хурсанд бўлдилар. 

 

Бугун, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж квотаси ҳам маълум қилинди. Брифингда, Саудия Арабистони томони билан олиб борилган музокаралардан сўнг жорий йил Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 10 865 нафар этиб белгиланди. Маълумот учун, 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафарни ташкил этган эди.

 

Мамлакатимиз мўмин-мусулмонлари муборак ҳаж ва умра ибодатларини адо этишлар учун йилдан-йилга қулай шарт-шароитлар ташкил этиб келинмоқда. Сўнгги йилларда зиёратчиларга кўрсатиладиган тиббиёт, транспорт, меҳмонхона хизматлари ва ибодат масалаларидаги ёрдамлар савияси ошганини алоҳида қайд этиш керак.

 

Юртимизга, олиб борилаётган эзгу ислоҳотларга Яратганнинг барокатлари ёғилсин. Тинчлигимиз, осойишта замонимиз, Ватанимиз равнақи йўлида холис хизматда турган барча юртдошларимиздан Тангри таоло Ўзи рози бўлсин.
 

 

Бухоро шаҳар “Пойи Остона” жомеъ масжид
имом-хатиби Нодир домла Асадов 

 

 


 

 


 

 


 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram