Вақф тарғиботида имомлар фаоллик кўрсатишлари зарур
21 феврал 2019 й.
1524 марта ўқилди.

Вақф тарғиботида имомлар фаоллик кўрсатишлари зарур

Жорий йилнинг 18 февраль куни Андижон шаҳридаги “Оқ гўр” жоме масжидида “Вақф” фонди ва унинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳусусида Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатиблар, ходимлар ҳамда масжид жамоати иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан кўплаб хайрли ишлар, саховат ва мурувват тадбирлари, айниқса имконияти чекланган фуқаролар учун бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, “Вақф” фонди томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар хозирги кунда ҳар бир инсоннинг хонадонигача кириб бораётганлиги, ушбу тарғибот ишларида имом-хатиблар ҳам янада жонбозлик кўрсатиши лозимлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, аҳоли орасида “Вақф” фонди фаолиятини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида “Вақф” календар-тақвими нашр этилганлиги, ушбу “Вақф” календари орқали аҳоли милодий ва ҳижрий ойларни янада аниқ билишлиги, ҳусусан миллий ва диний ибодатлар, байрам кунларини доимий равишда қайси санада ўтказилишини олдиндан билиб боришлари учун жуда катта қулайчилик яратиши, ушбу календарни ҳар бир масжидга ҳамда аҳолига турли ҳил хизмат кўрсатаётган муассасаларга илиш тўғрисида ҳам кўрсатмалар берилди.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram