“ВАҚФ” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ БУХОРО ВИЛОЯТИ ФИЛИАЛИ САРҲИСОБИ
22 январ 2025 й.
82 марта ўқилди.
“ВАҚФ” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ БУХОРО ВИЛОЯТИ ФИЛИАЛИ САРҲИСОБИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган хайрия ишлари тўғрисида ҳисобот.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилган. "Вақф" хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали 2024 йил мобайнида турли кўринишдаги хайрия ишларини амалга оширди ва шу орқали вилоятдаги муҳтож, ногирон ва ўзгалар ёрдами ва қўлловига муҳтож минглаб фуқароларга хайрия кўринишдаги ёрдамларини ажратди.
Жумладан:
Диний таълим соҳасида таълим олаётган талабаларни қўллаб қувватлаш учун 397 615 000 сўмлик нақд пуллар хайрия қилинди.
Муҳтож фуқароларга 554 400 000 сўмлик озиқ-овқат, кийим кечак ҳамда гўшт маҳсулотлари.
“Вақф” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали хайрия тижорий қутилари орқали 129 310 800 сўм тушум қилган.
“Вақф” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали томонидан етти дона хайрия қутиси ўрнатилди.
Зиёратгоҳлар орқали 87 203 000 сўм тушум қилган.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали бундан кейин ҳам хайрия ишларини давом эттиради ва вилоятимиздаги сахий инсонларни ҳамкорликка чорлаб қолади.
"Вақф" хайрия жамоат фонди
Бухоро вилояти филиали раҳбари А. А. Самадов.
Бухоро вилояти филиали раҳбари А. А. Самадов.
«орқага