Қуръони Каримга ошно қалблар.
19 ноябр 2018 й.
1562 марта ўқилди.

 

Қуръони Каримга ошно қалблар. 

 
Ҳар бир мусулмон киши Каломуллоҳни ёдлаш ва унга амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган. Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олиб Аллоҳ Таолонинг каломини тўлиқ ёд олаётган талабалар сони кўпайиб бормоқда. Бугун 19 ноябрь куни қироат фани мударриси Тожиддинов Абуссамад иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Қуръонни жорий йил давомида тўлиқ ёд олган 5 нафар ва тугатиш арафасида бўлган 7 нафар талабалар совғалар билан тақдирланди.  
Тадбирда иштирок этган билим юртининг барча талабалари бундан Қуръонга муҳаббатлари ошди ва илоҳий мўжиза бўлмиш Аллоҳнинг каломини ёдлашга  бўлган ҳиссиётлари ошди. 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram