Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида янги масжидга тамал тоши қўйилди.
21 феврал 2019 й.
1513 марта ўқилди.

 
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 
янги масжидга тамал тоши қўйилди.

Бугун 21 феврал куни Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида Муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов янги қуриладиган масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб бердилар. Бугунги воқеани туман аҳолиси жуда катта хурсандчилик билан кутиб олишди. 
Муфтий ҳазратлари ушбу масжид мўмин-мусулмонлар эҳтиёжи, ёшлар тарбияси йўлида катта хизмат қилиши, бундай улуғ савобли ишга ҳисса қўшган вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамда мутасаддилари ҳаққига дуолар қилдилар.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги янги жоме масжидга йирик муҳаддис Абдуллоҳ ибн Муборак номлари берилди. Ушбу қуриладиган янги масжидда 500 дан ортиқ кишини ўз ичига сиғдира олади Шунингдек, ушбу маросимда туманнинг кекса ва нуроний отахонлари, маҳалла фаоллари ҳам масжид пойдеворига ғишт қўйдилар.
 
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram