БУХОРО ВИЛОЯТИДА ИМОМ-ХАТИБЛАР ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
14 октябр 2026 й.
493 марта ўқилди.
БУХОРО ВИЛОЯТИДА ИМОМ-ХАТИБЛАР ИШТИРОКИДА
ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда Бухоро вилояти вакиллиги тизимида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий ўринбосари Обиджон домла Қодиров, Кадрлар бўлими бошлиғи Салоҳиддин домла Шерхонов, Ички назорат бўлими бошлиғи Акбар домла Дўсматов ҳамда Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов сўзга чиқдилар.
Йиғилиш давомида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифалар, имом-хатибларнинг хизмат фаолияти, масжидлардаги ишларни самарали ташкил этиш ҳамда аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, имом-хатибларнинг ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиши, хизмат интизомига риоя қилиши, жамоат билан ҳамкорликни мустаҳкамлаши ва белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажаришининг аҳамияти таъкидланди.
Йиғилиш якунида соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ҳамда тавсиялар берилиди.
✍️ ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
«орқага

















