Отинойилар иштирокида ZOOM йиғилиши
12 феврал 2026 й.
540 марта ўқилди.
Отинойилар иштирокида ZOOM йиғилиши
Жорий йилнинг 12 феврал куни Мир Араб олий мадрасасининг катта мажлислар залида Бухоро вилоятида фаолият юритаётган расмий отинойилар иштирокида “Бидъат-хурофотлар” мавзусида ZOOM орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
ZOOM йиғилишини Идоранинг Фатво ҳайати бўлимининг катта устозлари ўтказдилар.
Йиғилиш давомида бидъат ва хурофот тушунчаларининг мазмун-моҳияти, уларнинг жамият маънавиятига салбий таъсири, шариатга зид урф-одат ва асоссиз қарашларнинг олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳоли ўртасида соф ақида ва тўғри диний тушунчаларни кенг тарғиб қилиш, айниқса хотин-қизлар ўртасида маърифий ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Йиғилиш якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди ҳамда келгусидаги ҳамкорлик ва тарғибот ишлари юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
«орқага
















