Бугун, 10 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Президент маслаҳатчиси Шоазим Минаваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Андижон шаҳридаги “Мирпўстин ота” зиёратгоҳига ташриф буюришиб, муборак қадамжони зиёрат қилишди. Меҳмонларга Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд Алимов ва Диний идора ишбошқарувчиси Рустам Жамилов ҳамрохлик қилмоқда.
Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов Андижон вилоятидаги сафари давомида Булоқбоши тумани “Ширмонбулоқ” жоме масжидида бўлиб, жамоат билан аср намозини адо этди. Сўнгра масжидга келган мўмин-мусулмонлар маъруза қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Андижон вилоятидаги сафари давомида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Муҳаммадисъҳоқ домла Мўминов ҳамрохлигида Андижон шаҳридаги “Довудхон тўра” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоат билан аср намозини адо этдилар. Сўнг намозхонларга юртимизда диний соҳада бўлаётган ислоҳотлар, ёшлар тарбияси, буюк алломаларимизнинг илм йўлидаги хизматлари ҳақида маъруза қилиб бердилар.
9 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов, Ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий Андижон вилоятига сафарлари давомида масжидлар қавмлари, мўйсафид отахонлар, кенг аҳоли вакиллари ва меҳрга ташна инсонлар билан учрашувлар ўтказмоқдалар.
9 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов Андижон вилоятига сафардари мобайнида Шаҳрихон туманидаги “Муҳаммад Розиқбой” масжидида Шаҳрихон, Олтинкўл ва Бўстон тумани имом-хатиб, имом ноиб ва маҳаллий домлалари билан бугун замонда диний соҳа ходимлари зиммасидаги масъулият ва бурчлар ҳақида давра суҳбат ўтказдилар.
Бугун, сафарнинг иккинчи куни муфтий ҳазратлари Қўрғонтепа туманидаги “Рамазон қори” жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Шайх Алижон қори Андижон шаҳридаги “Имоми Аъзам” жоме масжидида пешин намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга-бирга адо этиб, ўзларининг гўзал қироатлари билан йиғилган намозхонларнинг қалбларини жўнбушга келтирди ва кўзларига ёш балқитди.
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларидаги уламолар Андижон шаҳридаги “Имоми Аъзам” жоме масжидига мўмин-мусулмонлар билан бирга-бирга пешин намозини адо этиш учун ташриф буюрдилар.